Фати: "Классико"да фаворит йўқ"

Alisher
22 окт 2021, 12:20
Тез орада бўлиб ўтадиган "Барселона" - "Реал" ўйини олдидан каталонияликлар ўйинчиси Ансу Фати баҳснинг фаворити ҳақида гапирди.

"Реал" билан ўйин - доимо мотивация, сабаби мадридликлар ажойиб рақибдир. Катта ўйинга тайёр бўлиш керак. Жамоа бор кучини ишлатади. Хотиржамликни йўқотмаслигим керак. Ўз жамоамга ишонаман, биз қўшишимиз керак.

"Классико"да фаворит йўқ. Бизнинг мотивациямиз ўз мухлисларимизни хурсанд қилишдан иборат. "Камп Ноу"да мухлислар бўлгани муҳим", - дейди Фати.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" Ла Лига жадвалида еттинчи, "Реал" эса иккинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›