"Челси" футболчиси Франсеск Фабрегас энди ярим йил давомида машина ҳайдай олмайди, дея хабар қилмоқда Daily Star.
Испаниялик футболчи тезликни оширгани учун йўл транспорти назорати ҳодимлари томонидан қўлга олинди. Унга жазо тариқасида 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилди.
Маълум бўлишича, "Челси" футболчиси машинада тезликни 180 км/соатгача оширган.