

25 ёшли футболчида Мадриднинг "Реал" клуби билан дастлабки келишув бор. Аммо, ўйинчининг режалари ўзгариши мумкин, сабаби Каталониянинг "Барселона" клуби ҳам ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.
Хавбек кўпроқ "кўк-анорранглилар" сафига ўтишни хоҳламоқда. Фабиан Каталония жамоасида келгусида ўсиши учун кўпроқ имкониятлар бўлади деб ҳисобламоқда.
Руис Севильянинг "Бетис" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Италия чемпионатида 2018 йилдан бери ўйнайди.



