Ушбу Европа чемпионатидаги илк тўғридан-тўғри четлатиш 3-турда амалга оширилди.
Евро-2020 турнирида илк марта тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. Бу ҳодиса Италия ва Уэльс терма жамоалари ўртасидаги учрашувда рўй берди. Уэльслик ҳимоячи Итан Ампаду майдон марказида ўта қўпол ҳаракат қилгани учун четлатилди.