Эшитдик-да: Илҳом Мўминжоновнинг кейинги иш жойи "Сурхон" бўлади

Xayrulla Xoliqov
7 окт 2018, 17:10
Бугун "Навбаҳор" футбол клубига янги бош мураббий тайинланди.

Эндиликда жамоани россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошқаради. Илҳом Мўминжонов ва унинг мураббийлар штаби эса истеъфога чиқарилди.

Бизгача етиб келган хабарларга кўра, Илҳом Мўминжонов тез орада "Сурхон" бош мураббийи бўлади. Про лига "А" гуруҳида иштирок этаётган "Сурхон" турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоани ҳозирча Руфат Акрамхўжаев бошқаряпти. Эндиликда Мўминжонов "Сурхон"ни бошқариши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia