Эшитдик-да! Баҳодир Насимов "Бунёдкор" билан келишувга эришди

Narzulla Saydullayev
12 авг 2015, 11:21
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин.

Ўтган мавсумни Эроннинг "Падидеҳ" клубида ўтказган Баҳодир Насимовга Қатар клублари қизиқиш билдирган эди. Бироқ эшитимизга қараганда футболчи Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби билан келишувга эришган ва иккинчи даврани айнан шу жамоада ўйнайди. Маълумот учун, Насимов ўз вақтида "қалдирғочлар" таркибида МДҲ кубогида иштирок этган ва Россиянинг "Рубин" клубига транфсер қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia