

“Месут билан жуда кўп гаплашганман. У ўзида танқидни ҳис эта олиши, уни таҳлил қилиши ва маъсулиятни ўз бўйинига олишни ўрганиши керак. Имкон қадар унга ёрдам беришга урундим. У “Арсенал” сардори бўлиши мумкин эди, аммо ечиниш хонасидагилар бунга қарши эди. Мен эмас, футболчилар шундай қарорга келишганди”, дейди испаниялик мурахассис.
Ўзил жорий мавсум АПЛда 23 ўйинда майдонга тушиб, 1+3 натижа кўрсатди.



