Элдор Шомуродов: "Мен жамоаларни кучли ва кучсизларга ажратмайман"

Aslanov Jasurbek
15 май 2019, 16:27
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов унинг жамоаси "Локомотив"ни қанчалик ўрганиб чиққани ҳақида айтиб берди.

Бугун "Ростов" ҳамда "Локомотив" ўртасида Россия Кубоги ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

"Локомотив" билан яхши танишмиз. Бу жуда кучли жамоа, ўйин осон бўлмайди. Аммо бизда финалга чиқиш ва еврокубокларда иштирок этиш имкониятимиз бор. Ғалабага умид қиляпмиз, "Ростов Арена" эса деярли тўлади. Бу кучимизга куч қўшади.

Ҳар қандай футболчи кўпроқ майдонга тушишни истайди. Мураббийлар штаби сенга ишониши ёқимли. Ўз мухлисларинг кўз ўнгида гол уришдан кўпроқ хурсанд бўласан.

Нимани танлайман: Бундай баҳсларда 2та голми ёки меҳмонда аутсайдерлар дарвозасига 5та гол? Албатта кўпроқ гол уриш яхшироқ. Бу жамоа кўп очко тўплашини англатади. Бизга қарши ким ўйнаётганининг фарқи йўқ. Жамоаларни кучли ва кучсизларга ажратмайман" - дейди Шомуродов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fc-rostov.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›