

Учрашувдан сўнг “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдирди.
“Ҳозир жуда ҳам тиғиз жадвал тўғри келиб қолган. Шунинг учун ҳам бизда бироз чарчоқ бор эди. Ҳимоядаги хато туфайли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Кубок баҳси иккита ўйиндан иборат бўлганлиги сабабли илк учрашувда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратилади. Жавоб баҳсида эса кўпроқ гол уриш керак бўлади. Ушбу мағлубиятни эсдан чиқариб кейинги ўйинларга жиддий эътибор қаратиш керак. Олдимизда чемпионлик масаласи турибди”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Элдор Шомуродов.
Жаҳонгир Сотволдиев.



