

"Жамоа босим остида эмас. Биз истаганимиздек ўйин намойиш қилаяпмиз. Баъзида керакли натижага эриша оляпмиз, баъзида эса йўқ. "Сток Сити"га қарши ҳам яхши ўйнагандик, бироқ ўшанда омадимиз келмай ютқазиб қўйдик. Мавсумни ёмон бошлаганимизни барча билади. Ўйинимизни янада кучайтирамиз. Агар мавсумни кучли тўртликда якунламоқчи бўлсак кўплаб ўйинларда ғалаба қозонишимиз лозим бўлади ва бу бизнинг асосий мақсадимиз", - дейди футболчи.



