ЕЧЛ. 4-турдаёқ кейинги босқич масаласини ҳал қилган икки жамоа маълум

Eldor Akmurzayev
12 окт 2022, 07:45
Чемпионлар Лигасида 4-тур доирасида дастлабки учрашувлар якунланди.

Унга кўра, “Реал” ҳамда “Манчестер Сити” муддатидан олдин 1/8 финал масаласини ҳал этишга эришди.

Мадридликлар “Шахтёр” билан сафарда дуранг (1:1) ўйнади ва 10 очко билан “Ф” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. “Шаҳарликлар” эса бири киши кам қолганига қарамай, меҳмонда “Копенгаген” (0:0) билан муроса йўлини танлади. Улар ҳисобида ҳам 10 очко бор ва Пеп Гвардиола шогирдлари “Г” квартетида етакчи бўлиб турибди.


Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia