Доннарумма ёзда "Челси"га ўтиши мумкин эди

Alisher
17 окт 2021, 11:01
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзда "Челси"га ўтиши мумкин эди.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Лондонликлар эркин агент бўлган 22 ёшли италиялик билан алоқага чиқишган. Аммо, клуб раҳбарияти Эдуар Мендига ишонишга қарор қилган.

Доннарумма 2021 йилнинг ёзида "Милан"дан эркин агент мақомида кетди ва ПСЖ билан шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›