

«Сегодня» хабарига кўра, клуб профессионал мақомдан ҳаваскор даражасига ўтади ва иккинчи лигада ўйнаши мумкин.
Олдинроқ «Днепр» клуби раҳбарияти қарзларни тўлай олмаслигини ва бунинг эвазига еврокубоклардан четлатилишга тайёрлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Днепр» Европа лигаси финалига чиққанди. Ушбу клубда ўз вақтида ўзбекистонлик Виталий Денисов тўп тепганди.



