Диёр Имомхўжаев “Локомотив”да иш бошлади

Aslanov Jasurbek
29 янв 2016, 14:14
Футбол соҳасида фаолият юритиб келаётган ёш журналистлардан бири Диёр Имомхўжаев яқиндан эътиборан “Локомотив” футбол клубида иш бошлади.

Маълумки, Диёр Имомхўжаев бунгача “Спорт” телеканалида фаолият юритиб келаётганди, шунингдек “Соккер Клуб” дастурининг муаллифи эди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, Диёр “Спорт” ТВдан кетишга мажбур бўлди ва орадан кўп ўтмай, “Локомотив” футбол клубининг матбуот хизмати бўлимида иш бошлади. Биз унинг янги ишида омад тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz