"Динамо" Самарқандда йиғинга киришди

Narzulla Saydullayev
5 янв 2017, 18:45
Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган «Динамо» жамоаси 5 январь кунидан Самарқандда йиғин бошлади.
Илҳом Шарипов бошқарувида ўтаётган йиғинда ҳозирча асосан маҳаллий футболчилар кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боришмоқда. Унда мураббийлар асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратишган. Режага биноан, жамоа ҳозирча Самарқандда машғулотлар олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, тайёргарликнинг дастлабки босқич йиғини 15-29-декабрь кунлари ўтказилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›