

Мураббийлар штаби "Динамо" U21 ва U19 жамоаси аъзолари ҳамда асосий таркибда нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга футболчиларни майдонга туширди. Чархин қўрғонидаги "Динамо" футбол мактаби стадионида бўлиб ўтган баҳсда жамоанинг аралаш таркиби "Наманган ФА" жамоаси устидан ғалабага эришди – 7:0.
Назорат ўйини. 18 ноябрь
“Динамо” – “Наманган ФА” - 7:0
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов, Хислат Халилов, Абдулаҳад Ҳошимов, Ойбек Ҳамроқулов, Беҳрузбек Облоқулов 2та, Улуғбек Ҳошимов.



