"Динамо" йил охиригача қарзлардан қутилишга ваъда берди

Narzulla Saydullayev
3 дек 2014, 17:00
Сайтимиз орқали "Динамо" жамоасидаги молиявий қийинчиликлар ҳукмронлик қилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун бизга маълум бўлишича, раҳбарият футболчилар олдидаги вазифаларини тўлиқ бажаришга ваъда берганлар ва шу йилнинг охирига қадар барча қарзлардан қутиладилар. Шундай бўлган тақдирда, жамоадан кетмоқчи бўлган футболчилар яна клуб билан ҳамкорликни давом эттиришлари мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганлар.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia