Депай "Барселона"га ўтишга яқин

Aziz Tukhtamuradov
3 июн 2021, 17:38
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай "Барселона"га ўтишга яқин.

Томонлар деярли 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришдилар. Форвард 1 июлда "Лион" билан шартномаси якунлангани сабаб эркин агентга айланади.

Трансфер Роналд Куманнинг келаси мавсумда ҳам жамоада қолиши тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.

Депай ва "Барселона" бир неча ойлардан буён музокаралар ўтказишмоқда. Каталонияликлар ўтган ёзда молиявий қийинчиликлар сабаб трансферни амалга ошира олмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Diario Sport