Дембеле: "Барселона" мен билан шартнома имзоламоқчи"

Mirjalol Normatov
18 июн 2023, 12:12
Ярим ҳимоячи Усмон Дембеле "Барселона" билан шартнома имзоламоқчи.

- Шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боряпсиз. "Барселона"да қолишни истайсизми?

- Ҳа, ҳозир ҳаммаси яхши. "Барселона" билан шартномани 2027 йилгача узайтирмоқчи. Вакилим клубдагилар билан суҳбат олиб бормоқда. Жамоада эканлигимдан хурсандман. Барселона уйимдек бўлиб қолган. Кўрамиз, нима бўларкин.

- ПСЖдагилар Сиз билан алоқага чиқишдими?

- Билмайман, нима сабабдан ПСЖ ҳақида кўп гап-сўзлар бўлмоқда. Балки француз бўлганим учундир. Бироқ ПСЖ билан ҳеч қандай алоқалар бўлмади, - деди "Барселона" вингери.

26 ёшли футболчининг каталонияликлар билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal