Даврон Ҳошимов: "Майдонга ким тушиши муҳим эмас, асосийси - ғалаба"

9 ноя 2015, 01:22
Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги КХДР ва Яман терма жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бўлажак ўйинлар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Тайёргарликлар жуда яхши, кўтаринки руҳда ўтмоқда. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Худо хоҳласа КХДР устидан ғалаба қозониб, жадвалда улардан узиб кетишимиз лозим. КХДР билан бўлган дастлабки ўйиндаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. КХДР стандарт вазиятларида жуда хавфли рақиб. Ҳар бир стандарт вазиятлари бўйича алоҳида шуғулланмоқдамиз. Рақибни жиддий ўрганилмоқда. Барчамизнинг мақсад ва вазифамиз мухлисларимизни хушнуд этиш. Биз битта жамоамиз. Майдонда ким тушишидан қатъий назар ғалаба қозонсак бўлгани. Мени жойимда Ислом Тўхтахўжаев ўйнамоқда. Тўхтахўжаев позицион жиҳатдан жуда кучли ҳимоячи саналади. Ислом ҳимояда юксак даражада ҳаракат қилади. Шу боисдан мураббийларимиз унга ишонч билдиришмоқда. Муҳими ғалаба ва уч очко. 12 ноябрь куни ҳужумкор футбол намойиш этамиз", - дейди Даврон Ҳошимов.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia