Даврон Файзиев: "Бизда тарих яратиш имкони бор эди"

Narzulla Saydullayev
29 июл 2015, 22:10
“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози иштирок этди.

- Ўйиндан олдин футболчиларга кўрсатма бераётганимда, “Сўғдиёна” ҳали ярим финалда ўймаганини ва янги тарих яратиш имконияти борлигини айтгандим. Биринчи бўлимда шогирдларим ёмон ўйин кўрсатишмади. Ўйлашимча, хавфли вазиятлар содир этишда бизда кўпроқ имкониятлар бўлди. Лекин ўз кучимизни ўйин сўнгигача сақлаб туролмадик. “Бунёдкор”нинг тажрибаси ўз сўзини айтиб, иккини бўлимда голлар ўтказиб юбордик. Ўтказилган голларга эътибор қаратадиган бўлсак, иккита хатоимизни рақиб жазолади. Воҳид Шодиев заҳирадан майдонга тушиб, ўз ишини бажарди. Яъни у гол урди. Футболни тили бу – тўп ошириш. Якуний зарба оёқда бериладими, бошдами ёки тананинг бошқа жойи биланми фарқи йўқ – муҳими гол уриш. “Бунёдкор”ни ҳақли ғалаба билан ва ярим финал йўлланмаси билан табриклайман, - деди Даврон Орифович.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›