Даврон Файзиев: "0:10 ҳисобида ютқазишимиз ҳам мумкин эди"

Narzulla Saydullayev
26 сен 2014, 19:45
"Сўғдиёна" - "Металлург" (5:4) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдирди.
"Олий лигада қоламизми ёки йўқми буни билмайман. Яна олий лигада қолиш учун курашаяпмиз. Бугунги ўйинни кўрдингиз, асабий ўйин, голлар... Тўғриси ўзимда эмасман, шароит бўлмагани билан футболчиларни сўкканим билан уларни уришганим билан ҳеч нима бўлмайди. Биз охиригача курашамиз", - деб гап бошлади Файзиев.

- Сизга ҳам Мирсодиқовга берилган саволни берамиз: Ўтган турда ҳам 5:4 бугун ҳам...

- Бундай майдонда барча нарса кутиш мумкин, 0:10 ҳисобида ютқазишимиз ҳам мумкин эди, 10:10 ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо бизга уч очко керак эди, 1:0 ҳам, 10:0 ҳам уч очко беради.

- Саламат Қуттибоев нима учун майдонга тушмади?

- Саламат Қуттибоев мана шу майдонда жароҳат олди. "Нефтчи"га қарши ўйинга қадар тикланадими ёки йўқми билмайман. Элёр Орипов эса жароҳат туфайли бугун рўйхатга киритилмади. Коблашда кичик жароҳат борлиги учун фақат захирадан тушурдик холос.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›