

“Ҳаммаси яхши. Аввалига бошқа режаларим бор эди. Лекин якуний қарордан мамнунман. Мен бўлажак янги чақирувлардан хурсандман. Мен муҳим қарор қабул қилаётганимни яхши тушуниб тургандим”, — деди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг ўзи аввалроқ эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтишини маълум қилганди.
Месси икки йиллик фаолиятидан сўнг ПСЖни тарк этганди. У якунланган мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.



