Daily Mail: "Манчестер Юнайтед" эртага илк харидини эълон қилади
Mirjalol Normatov
3 июн 2018, 13:46
"Шахтёр" футболчиси Фред "Манчестер Юнайтед"га ўтади, деб хабар беради "Daily Mail".
Манбага кўра, душанба куни бразилиялик футболчи МЮда тиббий кўрикдан ўтади ва Манчестер жамоаси аъзосига айланади. Унинг трансфер нархи эса 70 млн еврони ташкил этади.
Фред "Шахтёр" таркибида 2013 йилдан буён ҳаракат қилмоқда.