"Челси" тўпурари сафга қайтди

Sherzod Nurmatov
27 апр 2024, 21:55
Футболчи яна жамоага ёрдам беришга тайёр.

"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер лондонликларнинг "Астон Вилла"га қарши бўлажак ўйинида иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо "кўклар" бош мураббийи Маурисио Почеттинога таяниб хабар берди.



"Челси" "Арсенал"дан жавобсиз 5 та гол қабул қилиб олган ўйинни ўтказиб юборганди. Футболчи шамоллаб қолган эди, аммо ҳозир у ўз вазифасига қайтган.

Палмер "кўклар"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. 21 ёшли хавбек ушбу мавсум барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

"Астон Вилла" – "Челси" учрашуви бугун 23:59 га белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano