"Челси" Онана учун 30 млн евро тўлашга тайёр. "Байер" дарвозабон учун "Аякс"га 20 млн таклиф қилди

Alisher
27 июл 2020, 11:50
"Байер" "Аякс" дарвозабони Андре Онанани харид қилмоқчи.

Леверкузенликлар камерунлик дарвозабон учун 20 миллион евро тўлашга тайёр.

Онана немис клуби бош мураббийи Петер Бос билан "Аякс"да бирга ишлаган ва у билан яхши таниш.

"Челси" дарвозабон учун талаб қилинаётган 30 миллионни тўлашга тайёр, чунки клуб жамоадан кетиши мумкин бўлган Кепа Аррисабалагага ўринбосар қидирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: vi.nl

Сўнгги янгиликлар

Барча ›