"Челси" "Кальяри" футболчиси учун 50 млн. евро тўламоқчи

Aslanov Jasurbek
5 янв 2019, 13:38
"Кальяри" ярим ҳимоячиси Николо Барелла фаолиятини Лондоннинг "Челси" клубида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, инглиз клуби 21 ёшли италиялик хавбекни "Монако"га ўтиши кутилаётган Сеск Фабрегас ўрнига олиб келмоқчи. "Кальяри" ўз футболчиси трансферидан 50 млн. евро ишлаб олмоқчи ва "Челси" бу маблағни тўлашга тайёр эканлигини билдирди.

Барелла "Кальяри" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилда асосий жамоа сафида дебют қилган. Жорий мавсум ярим ҳимоячи А Сериянинг 18та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gianluca Di Marzio