
22 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаган “қалдирғочлар” орадан тўрт куни ўтиб, ЎФФ мутахассисларига жисмоний кўрсаткичлар бўйича норматив топширди.
Шамиль Исеев бошчилигидаги ЎФФ вакиллари тўрт йўналишда – 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ва "Yo-Yo" тест синовлари борасида футболчиларнинг ҳолатини текширувдан ўтказишди.