«Бунёдкор» аёллар жамоаси Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди!

Narzulla Saydullayev
12 апр 2019, 20:20
«Бунёдкор» аёллар жамоаси бугун бўлиб ўтган Суперкубок учрашувида «Севинч»га қарши саф тортди.

Ажойиб баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди. Маҳлиё Сарикова учрашувнинг 79-дақиқасида «Севинч» дарвозасини ишғол қилди ва бу амалда ўйиндаги ягона гол бўлиб чиқди. Шу тариқа ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон Суперкубогида майдонга тушган «Бунёдкор-W» илк бор кубокни ўзиники қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор-W» ўтган йили ҳам Суперкубок ўйинида майдонга тушган, аммо «Металлург» аёллар жамоасига қарши баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

Ўзбекистон Суперкубоги
«СЕВИНЧ» - «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:0)
12 апрель. «Жар» стадиони.
Бош ҳакам:
Эдита Миробидова.
Гол: Маҳлиё Сарикова, 79 – 0:1.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com