Бош ҳакам ва лайнсменларни аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
15 дек 2017, 13:58
ЎФФ ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимларини аттестациядан ўтказилиши белгиланганди.

Шунга кўра, ноябрь ойида фойдаланишга топширилган пойтахтимиздаги енгил атлетика марказида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг аттестация бўйича комиссияси томонидан Олий лига ва Биринчи лигада фаолият юритувчи жами 56 нафар бош ҳакамлар ва лайнсменлар аттестациядан ўтказилмоқда. Бугун куннинг биринчи ярмида ҳакамлар жисмоний машқлар бўйча синов топширдилар. Махсус комиссия уларнинг жисмоний ҳолати, чидамлилигини текширувдан ўтказди.


Куннинг иккинчи ярмида эса ҳакамлар "Чиғатой" спорт базасида видеоматериаллардан тайёрланган тестларни топширадилар. Бундан ташқари, улардан ФИФА томонидан футбол қоидаларига киритилган баъзи янги ўзгаришлар бўйича ёзма имтиҳон ҳам олинади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›