Биласизми? Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита жамоа қолди

Xayrulla Xoliqov
12 апр 2018, 14:43
Суперлига баҳслари қизғин кечишда давом этмоқда.

6-турга келиб Суперлигада ҳали мағлубиятга учрамаган иккита жамоа қолди. Булар - "Бунёдкор" ва "Насаф". Кечаги ўйингача ютқазмаган жамоалар сони учта эди, бироқ "Бунёдкор" - "Металлург" баҳсида бекободликлар 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

"Насаф" мавсум бошидан бери учта дуранг ўйнади ва уч марта ғалаба қозонди. Тўплар нисбати 8-4. Кеча бу жамоа Қаршида амалдаги чемпион "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Бунёдкор" эса Суперлигани дуранг билан бошлаб, шундан кейин қаторасига бешта учрашувда ғалабага эришди. Миржалол Қосимов шогирдлари кетма-кет "Пахтакор", "Нефтчи", "Бухоро", "Қизилқум" ва "Металлург"дан устун келишди. Қизиғи, "Бунёдкор" ўз майдонидаги охирги иккита баҳсни 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади.

Хўш, сизнингча қайси жамоанинг мағлубиятсиз серияси узоқ давом этади?

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia