Бэйл борасидаги вазиятни уч жамоа кузатиб юрибди

Mirjalol Normatov
25 мар 2019, 21:26
"Реал" ёзда ўз вингери Гарет Бэйлни сотувга қўйиши мумкин.

AS хабарига кўра, 29 ёшли футболчи ёзда жамоасини тарк этиши эҳтимоли юқори. Ҳозирда раҳбарият унинг келажагини муҳокама қилишмоқда. Бу борадаги вазиятни "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Бавария" каби жамоалар кузатиб боришмоқда. Агарда трансферга қўйилса, ушбу жамоалар уэльслик билан музокаралар бошлашга тайёр турибди.

Бу мавсумда Бэйл "Реал" таркибида 35 ўйинда қатнашиб, 5 гол киритди. "Transfermarkt" уни 70 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS