

Бу “Реал” ҳужумчиси учун ЕЧЛдаги 113-ўйин бўлди. Натижада Бензема франциялик футболчилар ичида Европанинг энг нуфузли мусобақасида энг кўп майдонга тушган футболчига айланди. У бу борада аввалги рекорд соҳиби, 112 та ўйин ўтказган Тьерри Анрини ортда қолдиришга эришди.



