Бензема ҳар 69 дақиқада гол уряпти

Aslanov Jasurbek
26 янв 2016, 16:00
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жорий мавсумда жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда.

У "Қироллик клуби" сафидаги 20 учрашувда 21 та гол муаллифи бўлди. Бензема Испания чемпионатининг 16 ўйинида майдонга тушиб, 17 та гол урди. Яна 4 та голни Чемпионлар лигасининг 4 баҳсида киритди. Бензема ҳар 69 дақиқада гол урмоқда ва у айни дамда Европанинг энг фойдали ҳужумчиси.

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳар 77 дақиқада гол урмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›