Бензема энг яхши ҳимоячилар ҳақида: "Улар иккита. Рамос ва Варан"

Alisher
29 июл 2020, 17:13
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема мухлислар билан гаплашмоқда.

- Сен билан ўйнаган энг кучли футболчи?

- Айтиш қийин. Мен Роналду, Кака, Рауль, Рамос... билан ўйнаганман. Биттасини танлай олмайман.

- "Олтин тўп" ҳақида ўйлайсанми?

- Албатта, ҳамма пайт, болалигимдан, аммо бу мени ақлдан оздирадиган нарса эмас.

- Сен тўқнаш келган энг кучли ҳимоячи?

- Улар битта эмас, иккита. Рамос ва Варан. Мен ҳар бир машғулотда уларга қарши ўйнайман.

- Ким билан ўйнашни хоҳлардинг?

- Бу осон. Роналдо ва Зидан, - дейди Бензема.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS