

"Жуда ҳам хафаман, ютишимиз керак эди. Хар хил йўллар билан хавфли ҳужумлар уюштирдик: қанотдан, узун паслар орқали, кичик паслар орқали, марказдан. Ушбу услублар орқали биз вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик.
Рафинья? У ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ уни ажратиб кўрсатадиган даражада яхши ҳам ўйнай олмади. У бизнинг ҳужумларимизга тезлик бера олди", - деди Бьелса.
АПЛнинг 9-туридан кейин "Лидс" турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.



