Белотти ёзда шартномасини узайтирмаса, "Торино"дан кетиши мумкин

Alisher
13 апр 2021, 10:11
"Торино" форварди Андреа Белотти клубдан кетиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

27 ёшли италиялик футболчи агар 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмаса, бўлажак трансфер ойнасида "Торино"дан кетиши мумкин. Ўйинчи учун "Милан", "Рома" ва "Лион" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Белотти жорий мавсум "Торино" сафида 28та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›