Бельгия ТЖ устози: “У “Реал” сафида “Олтин тўп”га эришади”

Eldor Akmurzayev
21 май 2020, 20:25
Роберто Мартинез “Реал”даги илк мавсуми кўнгилдагидек ўтмаган Эден Азарнинг омадли кунлари ҳали олдинда эканлигини айтди.

“Азар “Реал” таркибида “Олтин тўп”ни ютиши мумкин. Бунга шубҳа йўқ. Мавсум старти оғир кечиши бўлиб турадиган ҳолат.

Умуман олганда, Азар ўйинларни кўп ўтказиб юбормайди. “Челси”даги 8 йил давомида 18та учрашув. ПСЖга қарши баҳсда, унинг завқ олаётганини кўрдим. “Реал” ишқибозлари хотиржам бўлсин. Азар муваффақиятларга эришади”, дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Cadena SER

Сўнгги янгиликлар

Барча ›