“Осиё Кубогига жиддий тайёргарлик олиб бораяпмиз. Дубайдаги ушбу йиғинда ҳар куни икки маҳалдан машғулот олиб бораяпмиз. Шу боис ҳам бош мураббий Миржалол Қосимов матбуот анжуманига кела олмади”, - деб гап бошлади Ашурматов.
“Навбатдаги рақибимиз Ироқ терма жамоасини кучли рақиб деб биламиз. Жамоа сафида биргина Юнус Маҳмудни ўзини таъкидлаб ўтиш кифоя бўларди. Олдиндаги икки ўйин ҳам қизиқ ўтишини кутаяпмиз. Ушбу баҳслар иккада терма жамоа учун ҳам керак. Дубайдаги иккинчи йиғимиз олдиндан тайёрланган режа асосида кетяпти. Унда жисмоний тайёргарлигимизни яхшилаб оляпмиз”.
“14 декабрь куни Фаластинни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Куни кеча Иордания билан эса анча мазмунли ўйин бўлди. Бу сафар ҳисобда ортда қолиб кейин ғалабага эришдик. Ҳар бир ўйин ўтган сари футболчиларимиз бир-бирларини янада яхши тушуниб боришмоқда. Бундан ташқарши, захира ўйинчилари ҳам бизни хурсанд қилишяпти. Насиб қилса Австралиядаги Осиё Кубогида яхши қатнашамиз”, - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ ва Ўзбекистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 25 декабрь куни бўлиб ўтади.
Нодирхўжа Юлдашев
Дубай