

Мюнхенликлар сўнгги машғулотларда 11 метрлик нуқтадан гол уришни машқ қилмоқда - пенальтилар серияси асосий ва қўшимча вақтда дуранг қайд этилган ҳолда бўлиб ўтади.
Bild'нинг манбаларига кўра, "Бавария"да пенальтини биринчи бўлиб форвард Роберт Левандовски тепади. Шунингдек Томас Мюллер ҳам нуқтага боради.
Пенальти тепишга номзодлар орасида Мануэль Нойер, ярим ҳимоячилар Леон Горецка, Иван Перишич, ҳимоячилар Киммих ва Алаба бор.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Бавария" ўйини эртага Лиссабонда бўлиб ўтади.



