"Бавария" Левандовскининг ўрнига яна 3 номзодни кўзламоқда

Mirjalol Normatov
29 мар 2018, 16:28
"Бавария" раҳбарияти ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўрнига бошқа ҳужумчи излашни бошлаб юборди.

"AS" нашри хабарига кўра, Германия жамоаси уч номзоддан тўхтаган. Улар - Альваро Мората, Эдинсон Кавани ва Тимо Вернер. Олдинроқ мюнхенликлар Мауро Икарди ва Харри Кейндан бирини сотиб олишни режалаштираётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Олдинроқ Левандовскига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS