"Бавария” Гвардиолага йилига 15 миллион евро тўлашга тайёр

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2015, 15:05
“Бавария” клуби бош мураббий Хосеп Гвардиола билан шартномани узайтирмоқчи.

Германия гранди мутахассис Мюнхенда қолиши учун унинг маошини йилига 11 миллиондан 15 миллионгача ошириши мумкин.

“Менинг шартномам яна бир йилга мўлжалланган, футболда бу жуда катта вақт. Оилам бу ерда бахтли. Қайси футболчиларни сотиб олишимиз керак? Менинг фикримни раҳбарият яхши билади”, – дейди Гвардиола.

2016 йил ёзида Гвардиола "Манчестер Сити" жамоасини бошқариши ҳақида хабарлар чиққанди, аммо бу хабар тасдиқланманди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›