

Басклар билан музокараларни Каталония клуби президенти Жоан Лапорта олиб боради. Спорт директори Декунинг футболчини қўлга киритишдаги муваффақиятсиз уринишидан кейин функционер ҳаммасини ўз зиммасига олишга қарор қилди. Каталонияликлар раҳбари бу трансферни амалга ошириши мумкин бўлган ҳомий ҳам топди.
Энди ҳамма нарса "Атлетик" ва футболчининг ўзига боғлиқ. Шу ўринда айтиш жоиз, Уильямс клуб жойлашган жойга етиб борган. Басклар буни ҳар икки томоннинг ҳамкорликни давом эттириш нияти жиддийлиги билан изоҳлади.



