

Каталонияликлар келаси ёзда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан шартнома тузишни мақсад қилган. Бироқ ҳозирги вақтда Холанднинг трансфери «Барселона»га қимматлик қилиши мумкин ва шу сабабли жамоа захира вариантини топиб қўйди. Агар норвегиялик ҳужумчи билан шартнома тузиш имкони бўлмаса, «Барселона» «Ньюкасл» ҳужумчиси Александер Исак билан шартнома тузишга ҳаракат қилиб кўради.
Исакнинг трансфери каталонияликларга 70 миллион фунтга тушиши мумкин.




