

Марказий ҳимоячи Марк Бартра Дортмунднинг «Боруссия» клубига кўчиб ўтгач каталонияликлар устози Луис Энрике жамоага тезроқ ҳимоячи олиб келишни сўраган.
«Барселона» «Лион» ва футболчи билан деярли келишиб бўлди. Умтити испан клуби билан беш йиллик шартнома тузади. Франция терма жамоаси аъзоси 20 миллион еврога баҳоланмоқда.



