

Немис футболчиси Испания чемпионати доирасидаги баҳсларда майдонга тушмаётганидан норози. Посбоннинг сўзларига кўра, агар вазият ўзгармаса, у ва раҳбарият ўртасида жиддий суҳбат бўлиб ўтади. "Барселона" эса ҳар эҳтимолга қарши "Челси" дарвозабони Тибо Куртуани сотиб олиш йўлларини кўриб чиқяпти.


