«Барселона» – «Реал». Ўйин ҳаками номи маълум қилинди

Narzulla Saydullayev
16 мар 2016, 08:00
Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган ўйинларга ҳакамлар тайинланди.

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги ўйинни Алехандро Эрнандес бошқариб боради. Бу мавсумда ҳакам «Барселона» иштирокидаги иккита ўйинида ишлади.

Январда Каталония клуби «Атлетик»ни (3:1), февралда «Сельта»ни (6:1) таслим қилди. Январь ойида Эрнандес «Реал» ва «Эспаньол» учрашувида (6:0) ҳам ҳакамлик қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›