

Маълумотларга кўра, Каталония клуби Ивар Ракитични сотиб, унинг ўрнига франциялик хавбекни харид қилмоқчи. Кўк-анорранглилар Погба нархини аниқлаш борасида МЮга хабар юборган.
"Барселона" аввал ҳам футболчини сотиб олишга уринган, аммо клубни унинг трансфер нархи чўчитиб юборган. Погба ва Каталония клуби етакчиси Лионель Месси бир-бирини жуда ҳурмат қилади ва бирга ўйнашга қарши эмас.
Олдинроқ, Погбанинг агенти Мино Райола "Реал" билан музокара ўтказгани, мадридликлар эса 112 млн. евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.



