

"Барселона" қишда янги ўйинчиларни қўлга кирита олмайди. Бу ҳақда Каталония клуби президенти Жоан Лапорта айтиб ўтди.
"Ла Лигадаги молиявий фэйр-плей қоидаларига кўра, биз январь ойида футболчилар билан шартнома имзолай олмаймиз. Биз Ла Лигани янада мослашувчан бўлишга ва бошқа турдаги операцияларга рухсат беришга кўндиришга ҳаракат қилмоқдамиз", – деди функционер.
Аввалроқ Лапорта Европа Суперлигаси лойиҳасининг афзалликлари ҳақида гапирган эди.



