"Барселона" ПСЖ ўйинчисига қизиқмоқда. Бу Неймар эмас

Alisher
31 мар 2020, 18:05
"Барселона" ёзги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Каталония клуби ПСЖ ҳимоячиси Левен Курзава билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Курзаванинг трансфер нархи 15 миллион еврони ташкил этмоқда.

"Барселона" ўйинчини текинга қўлга киритиши мумкин, сабаби ўйинчининг ПСЖ билан тузган шартномаси шу йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›